АсосийСиёсат

Андижондаги янги лойиҳалар тақдимот қилинди

Давлатимиз раҳбарига ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

'Андижондаги янги лойиҳалар тақдимот қилинди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбарига 28 июль куни Андижон вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 18 ноябрдаги қарори билан Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган эди. Жумладан, бу йил 3,1 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, 1,5 миллиард доллар экспорт қилиш, 305 минг одамнинг бандлигини таъминлаш, 32 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.

Вилоятда йил бошидан буён 1 миллиард долларлик янги қувватлар, 344 та савдо ва сервис мажмуаси ишга тушган. Яна 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар бошланган. Ўтган 6 ойда 850 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, экспорт 465 миллион долларни ташкил этган.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил апрелда вилоятга ташрифи ҳамда унда белгиланган вазифалар ҳудуд ривожига қўшимча туртки берди. Яқинда илмий экспертлар, фаол тадбиркорлар иштирокида “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Улар томонидан иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид янги таклифлар ишлаб чиқилган.

Тақдимотда мутасаддилар уларнинг асослари ва самарадорлиги бўйича ахборот берди.

Масалан, 40 миллион доллар сармоя эвазига Германия, Туркия ва Япониядан робот-технология олиб келиб, инновацион клиника барпо этиш режалаштирилган. Ёки, элчилар ёрдами билан агрокластер ташкил қилишга Италиядан 20 миллион евро, замонавий агрологистика мажмуаси қуришга Германиядан 25 миллион евро жалб этилиши мўлжалланган. Хонобод шаҳри, Хўжаобод ва Булоқбошида туристик масканлар ташкил қилиш бўйича 30 дан зиёд ташаббуслар билдирилган.

Умуман айтганда, 1 миллиард 100 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида 22 минг иш ўрни, қўшимча 200 миллион долларлик экспорт имконияти очилади.

Давлатимиз раҳбари вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманга алоҳида ёндашиб, янгича ишлаш, янги лойиҳаларни инвестицияси кам ҳудудларга жойлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни ўқитиб, ишга жойлаштириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент: Аномал иссиқ ҳам, совуқ ҳам баҳона эмас'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:00

    Президент: Аномал иссиқ ҳам, совуқ ҳам баҳона эмас

    Мирзиёев ҳокимлардан иқлимга мос ечим, экспортда аниқ натижа талаб қилди.

    'Энди Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти кўпайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:17

    Энди Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти кўпайтирилади

    Ўзбекситонда сўнгги уч йилда 250 минг гектар ер озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ўтказилган.

    'Эрдўған ҳам Ўзбекистон етакчисини туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 24.07.2025 16:17

    Эрдўған ҳам Ўзбекистон етакчисини туғилган куни билан табриклади

    Туркия лидери Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини айтган.

    '“Арқадағ” Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 24.07.2025 11:51

    “Арқадағ” Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Туркманистон миллий етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

    'Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди'ning rasmi

    Сиёсат 23.07.2025 11:12

    Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди

    Учрашувда Қурбоновдан ташқари, ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов ва чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ҳам иштирок этган.

    '“Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади“'ning rasmi

    Сиёсат 22.07.2025 19:52

    “Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади“

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.