АсосийДунё

Россия ҳукумати Украина билан чегарадаги 20 та назорат-ўтказиш пунктини расман ёпди

Москва бу ҳудудларни эндиликда ўзининг ички қисми деб ҳисоблайди.

'Россия ҳукумати Украина билан чегарадаги 20 та назорат-ўтказиш пунктини расман ёпди'ning rasmi

Россия ҳукумати 1995 йил 8 февралда Украина билан тузилган келишув асосида фаолият юритиб келган 20 та чегара назорат-ўтказиш пунктини расман ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Янги қарорга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб 13 та автомобиль ва 7 та темирйўл пунктлари бутунлай ёпилади.

Агентликнинг қайд этишича, ёпилаётган ўтказиш нуқталари орасида 2022 йилда Россия томонидан бир томонлама тартибда “аннексия” қилинган Луҳанск, Донетск, Херсон ва Запороже ҳудудларида жойлашган пунктлар ҳам бор.

Москва бу ҳудудларни эндиликда ўзининг ички қисми деб ҳисоблайди ва улар орқали расмий чегара назорати зарур эмас, дея таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар