АсосийДУНЁ

Саммит меҳмонлари бола ҳаёти акс этган кўргазмани томоша қилди

Тадбирда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб шароит яратиш ва ҳар бир боланинг орзулари рўёбга чиқиши учун имкониятларни кенгайтириш ғоялари илгари сурилди.

'Саммит меҳмонлари бола ҳаёти акс этган кўргазмани томоша қилди'ning rasmi

“Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказида бола қаҳрамони турган кўргазма билан танишди.

Кўргазмада боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик кўрсатишдан бошланиб, хавфсиз туғилиш, илк қадамлар, боғча ва мактаб даври, ўсмирликдаги мураккаб босқичлар, касб танлаш ҳамда илк меҳнат кунларигача бўлган ҳаёт йўли акс эттирилган.

Ташриф буюрувчилар боланинг хавфсизлик ҳисси, яқинлари меҳри, таълим олиш, мулоқот қилиш ва келажагини мустақил танлаш имконияти каби асосий эҳтиёжлари ортида давлат ва жамиятнинг узлуксиз масъулияти турганини кўрди.

Қайд этилишича, қонунчилик, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар болаларнинг эртанги куни имкониятларга бой бўлишига хизмат қилгандагина ўзининг ҳақиқий аҳамиятини намоён этади.

Кўргазма якунида меҳмонлар катта қоғоз қайиқча олдига келиб, унга ўзларининг эзгу орзу ва тилакларини ёзиб қолдирди. Бу рамзий ҳаракат болаларнинг бахтли келажагига бўлган умумий умид ва интилишларни ифода этди.

Тадбирда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб шароит яратиш ва ҳар бир боланинг орзулари рўёбга чиқиши учун имкониятларни кенгайтириш ғоялари илгари сурилди.

    Бошқа янгиликлар