АсосийДунё

Дунёда ҳар 30 сонияда бир киши гепатитдан вафот этмоқда

Вирусни юқтирган беморларнинг аксарияти ўз касаллигидан бехабар.

'Дунёда ҳар 30 сонияда бир киши гепатитдан вафот этмоқда'ning rasmi

Кеча, 28 июнь дунё бўйлаб Халқаро гепатитга қарши кураш кунида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликни йўқ қилиш ва асоратларини бартараф этишга қаратилган баёнот билан чиқди.

 

Баёнотга кўра, сайёра бўйлаб ҳар 30 сонияда битта бемор оғир жигар хасталиги ёки вирусли гепатит сабаб келиб чиқадиган саратондан вафот этмоқда. Шунга қарамай, эпидемияни тўхтатиш учун барча имкониятлар ҳамда воситалар етарли.

 

Маълум қилинишича, гепатитнинг А, В, С, Д ВА Е турлари ўткир жигар касалликларининг асосий омили ҳисобланиб, фақат В, С, Д турлари жигар етишмовчилиги ва циррози касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

 

Шу сабабдан аксарият беморлар вирусни юқтирганидан бехабар. Статистик маълумотларга кўра, ҳозир дунёда гепатитнинг В, С ва Д турларига чалинган 300 миллиондан ортиқ бемор бўлиб, улардан ҳар йили 1,3 миллион нафардан зиёди хасталик сабаб вафот этмоқда.

 

Маълумот учун, гепатит бўйича миллий ҳаракат режасига эга мамлакатлар сони 2025 йилда 59 тадан 123 тага кўпайган. Жорий йилда 129 та давлат ҳомиладор аёлларда гепатит Б ни текшириш сиёсатини ишлаб чиққан. Бу 2024 йилга солиштирганда 23 та кўп.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиянинг Камчатка яримороли соҳилида кучли зилзила юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:01

    Россиянинг Камчатка яримороли соҳилида кучли зилзила юз берди

    Геофизика хизматининг маълумотларига кўра, зилзиладан сўнг Авача қўлтиғи соҳилида цунами хавфи эълон қилинган.

    'Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:36

    Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?

    Мамлакат бош вазири Буюк Британия Фаластин давлатининг мустақиллигини расман тан олишга тайёрлигини маълум қилди.

    'Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:34

    Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди

    Бу ҳақда у Шотландияни тарк этишдан олдин журналистларга маълум қилди.

    'Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:31

    Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди

    Садир Жапаров бу бўйича тегишли фармонни имзолади.

    'Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:29

    Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди

    Америкалик машҳур қўшиқчи Сиара Ғарбий Африкадаги Бенин давлатидан фуқаролик олди.

    'Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади

    Бу баёнот билан у Исроилни шартсиз қўллаб-қувватлаб келаётган ўз партиядошларига очиқ қарши чиқди.