АсосийЖамият

Президент Асака тумани раҳбарларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев "Бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

'Президент Асака тумани раҳбарларини мукофотлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 29 июлдаги фармони билан Андижон вилояти Асака тумани раҳбарлари ҳамда Президент Администрациясининг масъул ходими мукофотланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан қуйидагилар мукофотланган:

“Дўстлик” ордени билан

Насибулла Набиевич Мўминов – Андижон вилояти Асака тумани ҳокими

“Жасорат” медали билан

Акмалжон Дилмурадович Мирзакаримов – Андижон вилояти Асака тумани прокурори

Шоҳруҳбек Холмуҳаммедович Назиров – Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Илҳомжон Ғуломович Раҳимов – Андижон вилояти Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи

“Шуҳрат” медали билан

Фарҳод Қабулжонович Набиев – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими.

Улар Ўзбекистондаги “туб ислоҳотлар ва давлат дастурлари ижросини муваффақиятли амалга ошириш, Асака туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, ўзининг бой билим ва тажрибаси, ташкилотчилик ва ташаббускорлик қобилияти билан ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириб, “Ислоҳотлар штаби” фаолиятини самарали йўлга қўйганлиги, халқ манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун” мукофотланган.

    Бошқа янгиликлар