Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар ва мутасаддиларга қаттиқ огоҳлантириш берилди.
Давлат раҳбари аномал иссиқлар ёки қаҳратон совуқлар энди кечиктириш учун баҳона бўла олмаслигини таъкидлаб, ҳар қандай иқлимга чидамли экинлар етиштириш ва озиқ-овқат экспортини ошириш зарурлигини билдирди.
Йиғилишда сўнгги 6 ойда озиқ-овқат экспорти 44 фоизга ўсиб, 1,3 миллиард долларни ташкил қилгани қайд этилди.
Бироқ айрим ҳудудлар — Сурхондарё, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон ва Навоий экспортда ортда қолмоқда. Президент ушбу ҳудудлар раҳбарлари ва ҳукуматдан бириктирилган масъуллардан фаолликни кескин оширишни талаб қилди.