Тошкент шаҳар Олмазор туманида хонадонида 28 туп гиёҳвандлик воситаларини эккан эркак қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги колл-марказига тушган маълумот асосида Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг хонадони холислар билан кўздан кечирилганда уй ҳовлисида жами 28 туп бўйи 90 сантиметрдан 1,5 метргача бўлган гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётгани аниқланган.
Бундан ташқари фуқаронинг хонадонида 7 та гугурт қутида қоғоз ўрамларда гиёҳвандлик моддаларини қуритилган ҳолда сақлаб келаётгани аниқланган ва холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
“Қилган ишимдан жуда ҳам пушаймонман. Чакишим учун экиб қўйган эдим. Бу ишларни ҳаммадан бекитиб қилиб юрган эдим. Кечиришингизни сўрайман”, дейди эркак.
Мазкур ҳолат юзасидан олинган далилий ашёлар экспертизга, ҳужжатлар тергов бўлимига тақдим этилган. Натижасига кўра якуний қарор қабул қилинади.