АсосийДУНË

АҚШ 1 августдан Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар ва Россия билан савдо учун “жарима” жорий қилади

Дональд Трамп Ҳиндистонни “божлар бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткичларга эга дўст” деб атади.

'АҚШ 1 августдан Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар ва Россия билан савдо учун “жарима” жорий қилади'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан Ҳиндистондан импорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий қилинишини, шунингдек, Деҳлини Россия билан қурол ва энергетика савдоси учун қўшимча “жарима” кутаётганини эълон қилди.

Трамп Ҳиндистоннинг Россиядан қурол ва нефть харид қилишини танқид қилар экан, “барча Украина урушини тўхтатишни истаётганда бу нотўғри” дея баёнот берди. АҚШ Ҳиндистон билан савдо келишувига эришишни истаса-да, асосий келишмовчиликлар қишлоқ хўжалиги ва ички бозорни ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати Трамп баёнотига жавобан миллий манфаатлар, фермерлар ва кичик бизнес манфаатларини ҳимоя қилишда қатъийлигини билдирди. Расмийлар музокаралар “муваффақиятли давом этмоқда” дея оптимистик кайфиятда қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.