АсосийДУНË

АҚШнинг “F-35 Lightning II” русумли самолёти дала ҳудудига қулаб, ёниб кетди

“Fox 26” манбаларига кўра, қулаган самолёт АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ёки Денгиз пиёда қўшинларига тегишли бўлган бўлиши мумкин.

'АҚШнинг “F-35 Lightning II” русумли самолёти дала ҳудудига қулаб, ёниб кетди'ning rasmi

Кеча, 30 июль куни соат 18:30 лар атрофида АҚШнинг “F-35 Lightning II” реактив қирувчи самолёти дала ҳудудига қулаб тушди. Воқеа АҚШнинг Калифорния штати Фресно округида жойлашган Лемур ҳарбий авиабаза яқинида содир бўлган. Бу ҳақда “Fox 26 News” хабар берди.

Унга кўра, фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб борган. Учувчи самолёт ҳалокатга учрашидан олдин ундан чиқишга улгурган.

Қулаган самолёт АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ёки денгиз пиёда қўшинларига тегишли бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса юзасидан тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ушбу самолёт “кўринмас” технологиялар билан жиҳозланган замонавий ҳарбий техника бўлиб, ҳаво-ҳаво, ҳаво-ер ҳужумларини амалга ошириш, разведка ва радиоэлектрон кураш вазифаларини бажаришга мўлжалланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.