АсосийСИËСАТ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди

Эъзозхон Каримова Ўзбекистонда сўнгги 10 йил ичида таълим тизимида раҳбарлик лавозимини эгаллаган 5-шахс бўлди.

'Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди'ning rasmi

Эъзозхон Ғопиржоновна Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тасдиқланган. Шу тариқа Эъзозхон Каримова Ўзбекистонда сўнгги 10 йил ичида таълим тизимида раҳбарлик лавозимини эгаллаган 5-шахс бўлди.

Маълумот учун, Эъзозхон Каримова 1973 йили Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. 1990-1966 йилларда Тошкент давлат университетининг фалсафа факультетида таҳсил олган. 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида бўлим бошлиғи, сўнг Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси бўлган. 2023-2024 йилларда “Янги Ўзбекистон” университетида проректор сифатида фаолият юритган. Жорий йил май ойида эса Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.

Бунгача ушбу вазирлик тизимида раҳбарлик қилганлар: 2013-2018 йилларда Улуғбек Иноятов, 2018-2021 йилларда Шерзод Шерматов, 2021-2022 йилларда Бахтиёр Саидов, 2022-2025 йилларда Ҳилола Умарова.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:18

    Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

    Mулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги имкониятлар ҳам муҳокама қилинган.

    'БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади'ning rasmi

    СИËСАТ 03.06.2026 06:28

    БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади

    Унинг сўзларига кўра, комиссия сессиясида иштирок этаётган юқори даражадаги делегация ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга бағишланган маъруза мазкур халқаро форумга тайёргарлик ишлари учун мустаҳкам асос яратади.

    'Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 03.06.2026 04:13

    Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

    Қайд этилишича, суҳбат аввалида Феридун Синирлиўғли Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ таассуротлар билан ёдга олган.

    'Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 02.06.2026 09:47

    Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида мавжуд муаммоларга эътибор қаратиб, сўнгги тўққиз йилда республика саноати ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимё тармоғида бу кўрсаткич 3 фоизга ҳам етмаётганини қайд этди.

    'Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди'ning rasmi

    СИËСАТ 02.06.2026 03:56

    Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди

    Австрия пойтахти Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтмоқда.