АсосийЖамият

Японияда вафот этган аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Марҳуманинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди ва турмуш ўртоғига ҳам авиачипталар харид қилишда амалий ёрдам берилди.

'Японияда вафот этган аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 август куни Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-қарорига мувофиқ мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги томонидан жасадни Ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, марҳуманинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғига авиачипталар харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Элчихона консуллик ходими томонидан вафот этган фуқаронинг жасадини рейсга топширишдаги ташкилий ишларда кўмак кўрсатилиб, ушбу рейс билан Ўзбекистонга қайтаётган оила аъзоларини аэропортда кузатиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар