АсосийЖамият

Сенатор Энергетика вазирига пойтахтда кўп “свет” ўчаётгани юзасидан сўров юборди

Сенатор вазирдан нега Тошкентда “свет” кўп ўчаётганини тушунтириб беришни сўраган.

'Сенатор Энергетика вазирига пойтахтда кўп “свет” ўчаётгани юзасидан сўров юборди'ning rasmi

Сайёра Абдикаримова Журабек Мирзамаҳмудовга Тошкентдаги оммавий электр узилишлари сабабларини тушунтиришни талаб қилган ҳолда сўров йўллади. Унинг сўзларига кўра, электр таъминотидаги узилишлар фуқароларнинг оммавий шикоятларига, корхоналар фаолиятида узилишларга ва йўлларда хавфсизликка таҳдид туғилишига сабаб бўлмоқда.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан энергетика вазири Журабек Мирзамаҳмудовга сенаторлик сўрови билан мурожаат қилди. 

Тошкент шаҳрида электр энергияси таъминотида сўнгги пайтларда узилишлар кўпайгани аҳолининг кундалик ҳаёти, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

"Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3–4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдирилмоқда. Ушбу узилишлар нафақат фуқароларнинг кундалик турмуш тарзига, балки тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашида ҳам муаммолар юзага келмоқда.

Хусусан, светофорлар фаолиятидаги узилишлар транспорт ҳаракатини тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда, бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва савдо объектларида совутиш тизимларининг ишдан чиқиши натижасида йирик молиявий зарарлар юзага келаётгани, хонадонларда эса маиший техника воситаларининг ишдан чиқиши ҳолатлари аниқланмоқда", - дейилади Сенат хабарида.

Маълумот учун, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига кўра, электр энергияси истеъмолчилари сифатли ва барқарор электр энергиясини олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ушбу Қонуннинг 61-моддасида таъкидланишича, таъминотни тўхтатиш ёки чеклаш фақатгина бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки аварияларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши мумкин

Шу муносабат билан Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан тегишли тушунтиришлар бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов номига сенатор сўрови юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмдаги хусусий боғча раҳбари болани жароҳатлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:11

    Хоразмдаги хусусий боғча раҳбари болани жароҳатлади

    Воқеага вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

    'Тошкент вилоятидаги бир нечта "заправка"ларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:57

    'Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:36

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Президент вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик тилаган.

    'ТДТУ талабаси самолётда инсон ҳаётини сақлаб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:03

    ТДТУ талабаси самолётда инсон ҳаётини сақлаб қолди

    Самолёт Тошкент-Деҳли йўналишида парвоз қилаётган бўлган.

    'Японияда вафот этган аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:06

    Японияда вафот этган аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

    Марҳуманинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди ва турмуш ўртоғига ҳам авиачипталар харид қилишда амалий ёрдам берилди.

    'Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган 25 ёшли йигит қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган 25 ёшли йигит қўлга тушди

    Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.