“Европада АЭСлар аномал иссиқ ҳаво туфайли қувватини камайтиришга мажбур бўлмоқда — кондиционерлардан фойдаланиш кескин ортгани сабабли энергетика тизими қаттиқ юкламага дуч келди”, деб хабар бермоқда Financial Times.
“Европада жорий ёз жуда иссиқ келди. 2025 йил июнь ойи эса Ғарбий Европада кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди.
Бундай об-ҳаво шароитида атом реакторларини совитиш одатдагидан кўра қийинроқ бўлиб, бу аллақачон ортиқча юкламага учраган энергетика тизимига янада салбий таъсир кўрсатмоқда”, деган нашр.