АсосийБу қизиқ

Путиннинг қизи ҳақидаги мақола нашрдан олиб ташланди

Германиянинг Bild нашри “Путиннинг фарзанди” деб гумон қилинаётган Луиза Розова ҳақида ёзилган мақолани интернетдан ўчирди.

'Путиннинг қизи ҳақидаги мақола нашрдан олиб ташланди'ning rasmi

2025 йил 3 август куни “Bild am Sonntag” нашри “Путин билан ҳисоб-китоб қилаётган фантам қиз” сарлавҳали мақолани эълон қилди.

Унда Германия журналисти Россия президенти Владимир Путиннинг норасмий қизи деб тахмин қилинаётган Луиза Розовага Instagram орқали мурожаат қилгани, сўнг эса у Розованинг Телеграм-каналига қўшилгани айтилади.

Мазкур каналда Розова ўзининг Путин билан боғлиқлиги ҳақидаги танқидларга жавоб бергани ҳақида ёзилади.
Bild мақоласи Розовадан қуйидаги иқтибосларни келтирган эди:

“Мен ўз оиламнинг ҳаракатлари учун жавобгарманми, улар мени эшитмасалар ҳам?”

Яна бир иқтибосда Розова: “Мен севимли Петербургим бўйлаб юра олмайман. Севимли жойларимга боришга ҳам журъатим етмайди,” дегани қайд этилади.

Аммо орадан бир кун ўтиб, 4 август куни мақола сайтдан олиб ташланди. Bild нашри буни қуйидагича изоҳлади: “Турли интернет-каналларда мақоладаги баёнотлар сохта аккаунтга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳалар билдирилди.” Нашр таъкидлашича, Розова номидан юритилган аккаунт “ҳақиқийидан ажратиб бўлмас даражада” бўлган.

Шунга қарамай, мақола чоп этилгунга қадар Германиянинг ўндан ортиқ нашрлари Розова ҳақида хабарлар тарқатишга улгурган эди.

2020 йилда Путиннинг махфий оиласи ҳақида суриштирув олиб борган журналист Андрей Захаров Розованинг Инстаграмъдаги ҳисоби ҳам сохта бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Бироқ у мақолада келтирилган суратлар ҳақиқий бўлиши эҳтимоли катта эканини ҳам тан олди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошларида Meduza нашри Луиза Розованинг Парижда яшаётгани ва замонавий санъат билан шуғулланувчи L Galerie галереясида ишлаётгани ҳақида ёзганди.

Нашр суҳбатдошларига кўра, у иш жойида ўзини Елизавета Руднова деб таништиради. Руднов фамилияси Россия президентининг 2015 йилда вафот этган яқин дўстига тегишли экани маълум. Мазкур галереяда, шунингдек, урушга қарши санъат намуналари ҳам намойиш этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди ChatGPT нинг 5-модели чиқади (ми?)'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 19:20

    Энди ChatGPT нинг 5-модели чиқади (ми?)

    ChatGPT дунёнинг тез ўсаётган иловаларидан бирига айланди.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 16:48

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг амалдаги қийматини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 00:19

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади.

    'Долларнинг расмий курси ўзгардими?'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.08.2025 17:10

    Долларнинг расмий курси ўзгардими?

    Марказий банк доллар, евро, рублнинг ўзбек сўмига нисбатан амалдаги қийматини эълон қилди.

    'АҚШ Ойда AЭС қуришни тезлаштирмоқчи: Politico'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.08.2025 01:40

    АҚШ Ойда AЭС қуришни тезлаштирмоқчи: Politico

    NASA ойда атом электр станциясини 2030 йилга қадар ишга туширишни режалаштирмоқда.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 06.08.2025 01:34

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    Республикада энг юқори иссиқлик 40 даражадан ошмайди.