АсосийДунё

Каримовга тегишли деб ҳисобланган ҳашаматли яхта АҚШда аукционга қўйилди

АҚШ ҳукумати санкциядаги россиялик миллиардер Сулейман Керимовга тегишли дея конфискация қилинган “Аmadea” яхтасини 10-сентабр куни Сан-Диегода ёпиқ аукционда сотади.

'Каримовга тегишли деб ҳисобланган ҳашаматли яхта АҚШда аукционга қўйилди'ning rasmi

АҚШ Адлия вазирлигининг таъкидлашича, 325 миллион долларга баҳоланган “Amadea” яхтаси 2017 йилда қурилган бўлиб, у 16 нафар меҳмонни қабул қилиш имконига эга. Экипаж 36 кишидан иборат.

Яхта 2022 йилда АҚШнинг Ню-Ёрк жанубий округи суди қарори билан мусодара қилинган. Уни ушлаб туриш ва парваришлаш ишлари учун аллақачон АҚШ бюджетидан 32 миллион доллар сарфлангани айтилмоқда.

Бу — Россия-Украина уруши ортидан қўйилган санкциялар доирасида аукционга чиқарилган илк конфискация қилинган яхта ҳисобланади. Аукцион ёпиқ тарзда ўтади ва мутахассислар финал нарх дастлабки баҳодан анча паст бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар