Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида автотураргоҳ талашиб, ўзаро муштлашган фуқаролар қўлга олинди. Воқеа Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 5 август куни Қўқон шаҳрида содир бўлган. А.Н. ва А.Ғ. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал келиб чиқиб, улар бир-бирига жароҳат етказган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, уларга нисбатан 52- ва 183-моддалари тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Маълумот учун, юқорида келтирилган моддалари енгил тан жароҳати етказиш ва майда безорилик билан боғлиқ.