АсосийДунё

Исроил хавфсизлик кенгаши Ғазо шаҳрини босиб олиш режаларини маъқуллади

Режа IDF томонидан Ғазо шаҳрининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни кўзда тутади.

'Исроил хавфсизлик кенгаши Ғазо шаҳрини босиб олиш режаларини маъқуллади'ning rasmi

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича режалари хавфсизлик сиёсий кенгаши томонидан маъқулланди. Режа IDF томонидан Ғазо шаҳрининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни кўзда тутади. Бунга халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқидлари ҳам тўсқинлик қилмади.

Узоқ давом этган йиғилишдан сўнг эълон қилинган баёнотда айтилишича, операция доирасида фуқаролар учун гуманитар ёрдамни таъминлаш чоралари ҳам кўрилади.

Расмий Тел-Авив беш асосий тамойилни қабул қилганини билдирди: Ҳамасни қуроллардан халос қилиш, барча гаровдагиларни, шу жумладан ҳалок бўлганлар жасадини қайтариш, Ғазо секторини демилитаризация қилиш, ва янги маъмурият ташкил этиш — у Ҳамас ҳам, Фаластин Маъмурияти ҳам бўлмайди.

Нетаняху Fox News’га берган интервьюсида Исроил Ғазони бутунлай эгаллаш ниятида эканини, бироқ уни бошқариш нияти йўқлигини таъкидлади. Ҳамас бу қарорни тинчлик музокараларидан воз кечиш ва гаровдагилар тақдирини хавф остига қўйиш деб баҳолади. Шу билан бирга, Исроил жамиятида ҳам бу ҳарбий кенгайиш қарорига қарши норозиликлар кучаймоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    Дунё 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

    'АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.06.2026 11:33

    АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан.