АсосийДунё

Кениядаги автоҳалокатда 25 киши вафот этди

Қурбонлар дафн маросимига бораётган мактаб автобусидаги йўловчилар бўлгани айтилди.

'Кениядаги автоҳалокатда 25 киши вафот этди'ning rasmi

Кениянинг ғарбидаги Кисуму вилоятида 8 август куни кечқурун содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 25 киши вафот этди.

Нянза вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Питер Майнанинг маълум қилишича, қурбонлар дафн маросимига бораётган мактаб автобусидаги йўловчилар бўлган. Транспорт воситаси Кисуму айланма йўлида ҳалокатга учраган ва ағдарилган.

Майнанинг айтишича, AIC Naki High School мактабига тегишли автобус маҳаллий вақт билан соат 17:00 атрофида Какамегадан Кисуму томон кетаётганда фалокат юз берган.

Таъкидланишича, ҳайдовчи айланма йўлга яқинлашганда юқори тезликда транспорт воситасини бошқара олмай қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ариққа қулаб тушган.

“Ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар аёл, 10 нафар эркак ва бир нафар саккиз ойлик қизалоқ бор. Авария сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда”, деди Питер Майна воқеа жойида журналистларга.

Шунингдек, у беш киши оғир тан жароҳати олиб, даволанаётганини, яна 15 киши, жумладан бир бола енгил жароҳатланганини қўшимча қилган.

Кения ва бутун Шарқий Африка минтақасида йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учрайди. Бу ҳудудларда йўллар асосан тор, йўл қопламаси ёмон аҳволда ва кўплаб чуқурларга эга.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўпинча ҳайдовчиларни тезлик оширишда айблашади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 09.08.2025 18:11

    Туркияда афғонистонлик эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди

    Воқеа гувоҳи бўлган болалар полиция ҳимоясига олинган ва хавфсиз жойга жойлаштирилган.

    'Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди'ning rasmi

    Дунё 09.08.2025 10:28

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди

    Тинчлик келишуви АҚШ воситачилигида имзоланди.

    'Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 09.08.2025 09:50

    Трамп ва Путиннинг учрашув жойи ва вақти маълум бўлди

    АҚШ ва Россия етакчилари 15 август куни Аляскада учрашиши кутилмоқда.

    'Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:20

    Хитойда кучли ёмғир ортидан 10 киши ҳалок бўлди

    Ҳолат ортидан 30 дан ортиғи фуқаро бедарак йўқолган.

    'Украинада фуқаро эркакларни сафарбарликдан олиб қочиш учун микроавтобусни тез ёрдам машинасига айлантирди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 18:12

    'Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди'ning rasmi

    Дунё 08.08.2025 17:31

    Россияда оғир аҳволда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

    Бош консулхона томонидан фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилган ҳамда улар 4 август куни мамлакатга қайтарилган.