Суриядаги янги сиёсий воқелик кимёвий қурол дастури кўламини ойдинлаштириш, кимёвий қуролни бутунлай йўқ қилиш, Сурия ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (ОПCW) ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ва Кимёвий қуроллар бўйича конвенцияга узоқ муддатли риоя қилишни таъминлаш имконини беради, деди пайшанба куни БМТнинг Қуролсизланиш масалалари бўйича Олий вакили Изуми Накамитсу Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Накамитсу янги ҳукуматнинг ОПCW билан алоқаларини олқишлади. Ташкилот маълумотларига кўра, мартдан апрелгача мамлакатда иккита миссия ўтказилган. Суриянинг муваққат расмийлари ташкилот жамоаси фаолиятига зарур ёрдам кўрсатди, жумладан, объектлар ва ходимларга тўсиқсиз кириш, визалар бериш ва жойларда хавфсизликни таъминлаш. Апрель миссияси давомида ОПCW экспертлари муваққат ҳокимият вакиллари билан ҳам учрашди.
Иш давомида олдинги ҳукумат томонидан илгари тақдим этилмаган янги маълумотлар олинди.
Накамитсу, Сурияда кимёвий қуролсизланишни таъминлаш бўйича иш қийин вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади. У Кимёвий қуроллар бўйича конвенцияга аъзо бўлган давлатлар ва бутун халқаро ҳамжамиятни қўшимча ёрдам кўрсатишга, жумладан, кимёвий қурол қайта пайдо бўлишининг олдини олиш учун салоҳиятни оширишга ёрдам беришга ва ҳодисаларга жавоб бериш учун суриялик мутахассисларни ўқитишга чақирди.