АсосийЖиноят

Республиканинг уч нуқтасида бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди

Бухоро вилояти ИИБ ходими, Тошкент вилояти қўриқлаш хизмати сафдор ходими ва “Тошкент” халқаро аэропорти катта инспектори катта миқдордаги пора олаётганда ушланди.

'Республиканинг уч нуқтасида бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Бухоро вилояти ИИБ ходими мансабдор танишлари орқали Бухоро шаҳар ИИБ тергов бўлимидаги жиноят ишининг гумонланувчига оид қисмини тугатишда ёрдам бериш эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилди. ДХХ, ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у пулни олаётганида ушланди.

Тошкент вилояти ИИББ қўриқлаш бошқармаси Ангрен бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан тил бириктириб, фуқарони ишга киритиш эвазига 1 500 доллар сўради. Тезкор тадбирда у олдиндан 1 000 доллар олаётганида қўлга олинди.

“Тошкент” халқаро аэропорти паспорт-виза бўлими катта инспектори вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини тезлаштириб бериш учун 400 доллар пора олаётганда ушланди. Текширувда у 2025 йил бошидан бери 42 нафар чет элликдан 300–700 доллар, 8 нафар ўзбекистонликдан эса 200–400 доллар пора олиб, чиқиш визаси ва ҳамроҳлик штампини тезлаштириб бергани аниқланган.

Ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда аёл қайнонаси билан  эрининг “ўйнашини” дўппослади'ning rasmi

    Жиноят 11.08.2025 15:56

    Қашқадарёда аёл қайнонаси билан эрининг “ўйнашини” дўппослади

    Ҳодиса жойига профилактика инспекторлари етиб бориб, жанжални бартараф этиш мақсадида туман ИИБ биносига олиб келган.

    'Хоразмда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 11.08.2025 09:27

    Хоразмда солиқ ходими пора билан ушланди

    У фуқарога  “меҳнат стажи” қилиб беришни ваъда бериб, нўмай пул ишламмоқчи бўлган

    'Водийда 2 нафар фуқаро автотураргоҳ талашиб муштлашди'ning rasmi

    Жиноят 07.08.2025 18:23

    Водийда 2 нафар фуқаро автотураргоҳ талашиб муштлашди

    Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52- ва 183-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

    Жиноят 07.08.2025 09:32

    Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.

    'Бухорода 40 млн сўм ишламоқчи бўлган амалдор ушланди'ning rasmi

    Жиноят 06.08.2025 14:23

    Бухорода 40 млн сўм ишламоқчи бўлган амалдор ушланди

    У ёрдамчиси билан ўзаро тил бириктириб, 90 минг сўмлик чойшабни 190 мингдан сотиб, 40 миллион ишламоқчи бўлган.

    'Андижонда 14 ёшли бола дўппосланди'ning rasmi

    Жиноят 05.08.2025 19:31

    Андижонда 14 ёшли бола дўппосланди

    Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.