АсосийЖамият

Қимор ўйинларини реклама қилган яна икки блогер судга берилди

Melbet’ни тарғиб қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қонун олдида жавоб беради.

'Қимор ўйинларини реклама қилган яна икки блогер судга берилди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси қимор ўйинларига оид реклама билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари бўйича навбатдаги чора кўрилди. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда кенг аудиторияга эга бўлган икки блогер саҳифаларида Melbet букмекерлик хизматларини реклама қилгани аниқланган.

Гап Шамсиддинов Амирхон (amirxon_uzbek) ва Илёсов Дониёр (donik_krash) ҳақида кетмоқда. Улар саҳна кўринишлари орқали тайёрланган видеороликларда қимор ўйинларини оммалаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан блогерларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа хизматларни реклама қилиш тақиқланади. Бу каби ҳолатлар аниқланса, жавобгарликка тортиш белгиланган.

Аввалроқ ҳам Melbet’ни тарғиб қилган 4 нафар блогер судга берилгани ҳақида хабар берилган эди. Рақобат қўмитаси 2024–2025 йилларнинг дастлабки даврида 185 та шундай ноқонуний реклама ҳолатини аниқлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    “Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

    Тошкент туманида содир бўлган ёнғин натижасида бозор ҳудудининг 40 фоизи зарар кўрди, ҳодиса юзасидан тергов бошланди.

    'Женнифер Лопес концертидан Тошкентга 42,5 млрд сўм солиқ тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Женнифер Лопес концертидан Тошкентга 42,5 млрд сўм солиқ тушди

    Тошкентдаги юлдузли концерт пойтахт бюджетини сезиларли даражада бойитди.

    'Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    Якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилади

    Эндиликда бу тоифа учун рақамли платформалар, солиқ енгилликлари ва электрон ҳамёнлар жорий этилади.

    'Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    'Навоийда уйлар сув остида қолди'ning rasmi

    Жамият 11.08.2025 14:54

    Навоийда уйлар сув остида қолди

    Сув тошиши оқибатида уйларнинг деворлари остидан сув сизиб чиққан натижада, уйларга зарар етган.

    'Ўзбек футболининг қора кунидан нималар эсда қолди?'ning rasmi

    Жамият 11.08.2025 11:06

    Ўзбек футболининг қора кунидан нималар эсда қолди?

    1979 йил 11 август куни Ўзбекистон футбол тарихида энг қора саҳифалардан бири ёзилган.