АсосийЖиноят

Тошкентда 2 нафар аёл қизларни фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда 2 нафар аёл қизларни фоҳишаликка жўнатаётган пайтда қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент аэропортида 41 ҳамда 31 ёшдаги 2 нафар аёл қизларни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётган пайтида қўлга олинди. Улар қизларга яхши иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлишган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Оқдарё тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фоҳишаликка жўнатилаётган икки қиз тўхтатиб қолинган.

Улар қизларни Ҳиндистон давлатида бўлган жиноий шериклари ёрдамида шаҳвоний эксплуатация қилишни мақсад қилиб, кузатаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ёшлар онгини заҳарлашга уринган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 15:44

    Ёшлар онгини заҳарлашга уринган гуруҳ фош этилди

    Тезкор тадбирлар давомида улар ушланди ва қонуний чоралар кўрилди.

    'Республиканинг уч нуқтасида бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 11.08.2025 22:31

    Республиканинг уч нуқтасида бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди

    Бухоро вилояти ИИБ ходими, Тошкент вилояти қўриқлаш хизмати сафдор ходими ва “Тошкент” халқаро аэропорти катта инспектори катта миқдордаги пора олаётганда ушланди.

    'Қашқадарёда аёл қайнонаси билан  эрининг “ўйнашини” дўппослади'ning rasmi

    Жиноят 11.08.2025 15:56

    Қашқадарёда аёл қайнонаси билан эрининг “ўйнашини” дўппослади

    Ҳодиса жойига профилактика инспекторлари етиб бориб, жанжални бартараф этиш мақсадида туман ИИБ биносига олиб келган.

    'Хоразмда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 11.08.2025 09:27

    Хоразмда солиқ ходими пора билан ушланди

    У фуқарога  “меҳнат стажи” қилиб беришни ваъда бериб, нўмай пул ишламмоқчи бўлган

    'Водийда 2 нафар фуқаро автотураргоҳ талашиб муштлашди'ning rasmi

    Жиноят 07.08.2025 18:23

    Водийда 2 нафар фуқаро автотураргоҳ талашиб муштлашди

    Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52- ва 183-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    'Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди'ning rasmi

    Жиноят 07.08.2025 09:32

    Фирибгарлик йўли билан 25 минг доллар сўраган собиқ геолог ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди.