Кобург шаҳри яқинида номаълум шахслар стрелка ва сигнал бошқарувида ишлатиладиган бир нечта темирйўл кабелларини кесиб кетди.
Ҳодиса 12 август куни тонг соат 5 атрофида содир бўлиб, зарар кўрган кабеллар Родентал йўналишидаги темирйўл йўлларида топилди ва таъмирланди.
Полиция бу ҳолатни диверсия эҳтимоли сифатида кўриб чиқмоқда. Июлдан буён Германия темирйўлларида бу тўртинчи шундай ҳодиса бўлиб, аввалги уч ҳолатда Дюсселдорф ва Сахония-Анҳалтдаги инфратузилма объектларига ўт қўйилган эди.
Улар учун “Коммандо Angry Birds” номли чап радикал гуруҳ жавобгарликни зиммасига олган.