Берлиндаги Бранденбург дарвозалари ёнида Германиянинг Жабр кўрувчи халқларни ҳимоя қилиш жамияти ва украин ҳуқуқ ҳимоячилари акция ўтказди.
Чиқишлар Путин ва Трампнинг Аляскадаги саммити олдидан бўлиб ўтди.
Тадбирда АҚШ ва Россия президентлари ниқобидаги фаоллар “келишув” саҳнасини намойиш этишди: гўёки Вашингтон Қримнинг Россия томонидан аннексиясини тан олади.
Акция ташкилотчиларидан Сара Райнке “Трампнинг Украина ҳисобига тузган тезкор битими фақат Путинга фойда келтиради” деди.
Унинг сўзларича, украин ҳудудидан воз кечиш қурбонлар хотирасига хиёнат бўлиб, оккупациядаги аҳолини Россия ҳукмронлиги қўлида қолдиради.