Хитойнинг жанубий Гуандун провинсиясида жойлашган Инста360 камера ишлаб чиқарувчи компания ўз ходимлари учун “Озинг ва пул ишланг” аксиясини йўлга қўйди. Бу ҳақда “Cитй Неwс Сервиcе Шангҳаи” хабар берди.
Билдирилишича, ҳар бир ташланган 500 грамм вазн учун раҳбарият 500 юан (70 доллар) тўлайди. Бироқ аксинча ҳолатда ходимнинг ўзи ҳар бир 500 грамм учун 800 юан жарима (112 доллар) пул тўлаши керак бўлади.
Хабарга кўра, ҳозирча ҳеч ким жаримага тортилмаган. Аксияга 99 нафар ходим фойда қилган бўлиб, улар жами 950 килограмм вазн ташган ҳамда 139 минг 389 доллар ишлаб олган.
Ушбу ғоя интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотиб, улар ўз компаниялари ҳам шундай йўл тутишини хоҳлашини айтган.
Маълумот учун, Wондерлаб озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқарувчи компания ҳам бир ойлик вазн камайтириш танловини ўтказган. Унда 224 нафар ходим 750 килограмм вазн ташлашган ва мукофот сифатида 171 минг юан (23 минг 834 доллар) бўлишиб олган.