АсосийЖамият

Қандай товарлар учун эко-йиғим жорий этилиши айтилди

Ўзбекистонда 6 турдаги товар учун экологик йиғим жорий этилади лекин йиғим миқдори қанча бўлиши аниқ эмас.

'Қандай товарлар учун эко-йиғим жорий этилиши айтилди'ning rasmi

Батарейка ва аккумуляторлар, транспорт воситалари, мойлаш материаллари ва бошқа товарлар учун экологик йиғим жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 14 август куни президентга тақдим этган режасида кўрсатилган.

Билдирилишича, батарейка ва аккумуляторлар, транспорт воситалари, мойлаш материаллари, қадоқ маҳсулотлари, шиналар ва резина камералар, шиша маҳсулотлари каби товарлар йиғим жорий этилиши мумкин.

Экологик йиғим миқдори қанча бўлиши хабарда айтилмаган.

Тақдимотга кўра, ҳозир чиқиндиларнинг катта қисми полигонларга юборилади, қайта ишлаш даражаси паст бўлиб, шиналар бўйича 17 фоиз, шиша бўйича 6,3 фоиз, пластмасса бўйича эса 11,2 фоизни ташкил этади.

 

    Бошқа янгиликлар