АсосийДунё

Россиядаги ҳарбий заводда кучли портлаш содир бўлди

Жабрланганлар орасида корхона ишчилари ва воқеа жойида бўлган техник ходимлар ҳам бор.

'Россиядаги ҳарбий заводда кучли портлаш содир бўлди'ning rasmi

Россиянинг Рязан вилоятидаги “Эластик” заводининг қурол-яроғ ишлаб чиқариш бўлимида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Рязан тезкор гуруҳи хабар берди.

Унга кўра, камида 5 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши турли даражада тан жароҳати олган. Жабрланганлар орасида корхона ишчилари ва воқеа жойида бўлган техник ходимлар ҳам бор.

Портлаш жуда кучли бўлиб, овоз бир неча километр масофадан эшитилган. Ёнғин хавфсизлик хизматлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган, аммо ёнғин юқори ҳарорат ва портловчи моддалар туфайли тез тарқалган. Ҳозирча ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Бу заводда аввал ҳам катта фалокатлар юз берган. 2021 йилда технологик жараён бузилиши оқибатида содир бўлган портлашда 17 киши ҳалок бўлган ва кўплаб ишчилар жароҳатланган.

Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноят иши қўзғатган. Асосий сабаб технологик интизомнинг бузилиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги ёки инсон омили бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассислар портлаш сабаблари ва зарар миқдорини аниқламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистонда кучли ёмғир оқибатида 160 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:38

    Покистонда кучли ёмғир оқибатида 160 киши ҳалок бўлди

    Ҳалок бўлганларнинг 110 нафари тоғли Хайбер-Пахтунхва вилоятидан.

    'Индонезияда 360 дан ортиқ болалар бепул мактаб тушлигидан заҳарланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:54

    Индонезияда 360 дан ортиқ болалар бепул мактаб тушлигидан заҳарланди

    Бу бепул овқат дастурида ҳозиргача қайд этилган энг йирик заҳарланиш ҳолати ҳисобланган.

    'Хитой вазн ташлаган ходимларига пул тўламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:16

    Хитой вазн ташлаган ходимларига пул тўламоқда

    Ҳар бир ташланган 500 грамм вазн учун раҳбарият 500 yuan (70 доллар) тўлайди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:48

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Лавров Аляскада “СССР” ёзуви туширилган свитерда пайдо бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:38

    Лавров Аляскада “СССР” ёзуви туширилган свитерда пайдо бўлди

    Журналистлар Лавровдан Аляскага илк маротаба келаётган-келмаётгани ҳақида сўрашди.

    'Россиядаги “Subway” кафелари энди “Subjoy” номи остида фаолият юритади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:31

    Россиядаги “Subway” кафелари энди “Subjoy” номи остида фаолият юритади

    Бу АҚШ бренди билан шартномалар бекор қилингани ортидан юз бермоқда.