Энди Ўзбекистонда иш берувчиларга ходимлар меҳнати учун кунлик тўлов жорий этилади. Бу 2025-йил 12-августдаги якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга қулай шароит яратишга оид президент қарорида белгилаб қўйилган.
Маълум қилинишича, айрим талабларга жавоб берадиган ходимлар меҳнати учун кунлик тўлов механизми тажриба тариқасида жорий этилади. Янги қоида “шу куннинг ўзида” деб номланади.
Иш ҳақини кунлик олиши мумкин бўлган ходим билан электрон меҳнат шартномаси тузилган бўлиши керак. Ходимдан рақамли платформаларда электрон ҳамёнга эгалиги ҳам талаб этилади. Шу билан бирга, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашни ўз ичига олган солиқ интизомига қатъий риоя қилиниши зарур.
Мазкур механизм ихтиёрий асосда жорий этилади ва иш берувчини махсус ҳуқуқий режим доирасидан ташқаридаги меҳнат қонунчилигининг бошқа қоидаларига риоя этишдан озод этмайди.
Қарорга биноан рақамли платформа оператори ходимларга “шу куннинг ўзида” механизми бўйича иш ҳақи тўлаш учун тўлов воситаларини тақдим этади.
Механизм самарали ишлаши учун давлат органлари ахборот тизимлари билан интегратсиялашув