Тошкент шаҳар ИИББнинг берган тушунтиришларига кўра, 2025-2026 йилги ўқув йили бошланиши муносабати билан пойтахтга келаётган талабаларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай ҳолатлар кўпинча интернетда фирибгарлар томонидан содир этилади. Яъни улар арзон ижара уй эълонларини интернетга жойлаштириб, ўзларини уй эгаси сифатида кўрсатади.
Бунинг оқибатида талабалар ва уларнинг яқинлари фирибгарлар таклиф қилаётган уйни сақлаб қўйиш ёки 2 ойлик ижара тўловини олдиндан тўлаш шартига рози бўлади. Аммо тўлов амалга оширилгач, улар алоқани узиб, ижтимоий тармоқларда талабалар ҳамда уларнинг яқинларини блоклайди.
ИИББ юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш учун ота-оналар ва талабалардан шахсий маълумотларини ҳеч кимга бермаслик, уйни кўрмасдан ва ижара шартномаси тузмасдан туриб тўлов қилмасликни тавсия берди.