Германия ташқи ишлар вазири Ёҳанн Вадефулнинг айтишича, Украина тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин ҳам ўзини ҳимоя қила олиш имкониятига эга бўлиши зарур.
Шу боис, 18 август куни Вашингтонда бўладиган музокараларда хавфсизлик кафолатлари асосий масалага айланиши керак.
Вадефул Россияга нисбатан босимни кучайтириш ва Украинага ёрдамни ошириш зарурлигини таъкидлади. Германия канцлери Фридрих Мерс эса Европа Украинани қўллаб-қувватлашда қатъий солидар эканини билдирган.
Шу билан бирга, Трамп ҳам аляскалик саммитдан сўнг АҚШнинг хавфсизлик бўйича кафолатларини аниқ ва равшан баён қилганини эслатиб ўтди.