АсосийЖамият

Навоийда олтин кони бошланғич баҳосидан қарийб 17 баравар юқори нархга сотилди

Аукцион 12 соат давом этиб, бу вақт оралиғида жами 309 та таклиф берилган.

'Навоийда олтин кони бошланғич баҳосидан қарийб 17 баравар юқори нархга сотилди'ning rasmi

Кеча, 18 август куни Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган  “Темирчи” олтин кони аукционда 67 млрд 780 млн 777 минг сўмга сотилди. Бу ҳақда E-аукцион платформаси малумотларида келтирилган.

Маълум қилинишича,  “Темирчи”нинг бошланғич баҳоси 4 млрд 120 млн 412 минг сўмни ташкил этган. Бошланғич баҳодан қарийб 16,5 баравар юқори нарх – 67 млрд 780 млн 777 минг сўм таклиф қилиб, конни сотиб олган.

Аукцион 12 соат давом этиб, 309 та таклиф тушган.Ягона давлат реестри маълумотларига кўра, “Заурис” жорий йилнинг июль ойида Тошкентда ташкил этилган. Асосий фаолият тури – рангли металл рудаларини қазиб олиш.

Маълумот учун, “Темирчи” олтин кони Зафаробод қишлоғидан 26,7 км шимоли-ғарбда ва Навоий шаҳридан 35 км шимолда жойлашган. Унинг майдони 249 гектар бўлиб, лот ҳужжатларига кўра, конь захираси 6 тонна олтинни ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Афросиёб” поездларида Wi-Fi га уланиш имконияти яратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:48

    “Афросиёб” поездларида Wi-Fi га уланиш имконияти яратилди

    Йўловчилар ички медиа порталдан фойдаланиб, фильмлар томоша қилиши ва мусиқа тинглаши мумкин.

    '“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:19

    “Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди

    2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган.

    'Путин Зелениский билан учрашадими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    Путин Зелениский билан учрашадими?

    Украина раҳбари Россия Президенти билан учрашишга тайёрлигини айтди.

    'Банкларда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:31

    Банкларда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси пасайди

    Банклар кесимида энг юқори микроқарз ставкаси TBC Банкъда бўлиб, у 42,4 фоизни ташкил этган.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:28

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкент вилоятида йўқолган 4 ёшли бола ариққа чўкиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:57

    Тошкент вилоятида йўқолган 4 ёшли бола ариққа чўкиб ҳалок бўлди

    Ўрта Чирчиқ тумани туманида бедарак йўқолган боланинг жасади 2 кундан сўнг топилди.