АсосийДунё

Россия мактабларида мигрант болалар қабули камайди

Мигрантлар болалари рус тилини билмасдан, ота-онанинг мамлакат ҳудудида қонуний бўлиши тасдиқланмаган тақдирда мактабларга қабул қилинмайди.

'Россия мактабларида мигрант болалар қабули камайди'ning rasmi

Россия мактабларига қабул комиссияси якунланмоқда. Давлат Думасининг спикери ўзининг Телеграм-каналида дастлабки натижаларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, қонунга кўра мигрантларнинг фарзандлари рус тилини билмаган ҳамда ота-онаси мамлакат ҳудудида қонуний бўлмаганда мактабга қабул қилинмайди.

Бошланғич ва ўрта синфларга қабул натижалари бир қатор ҳудудларда хорижий фуқаролар болаларининг ўқишга қабул қилиниши сезиларли даражада қисқарган.

Бунга асосий омиллар, ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги ёки ёлғонлиги, жумладан, Россияда қонуний яшашни тасдиқловчи ҳужжатнинг йўқлиги, рус тилидан тест синовларини қониқарсиз топшириш ҳисобланади.

Шунингдек, Нижегород вилоятида топширилган аризалар сони қарийб 10 баравар, Воронеж вилоятида эса 7 бараварга камайган. Калуга вилоятида 91 мигрант боладан 55 нафари рус тилини етарли даражада билишини тасдиқлай олмаган, Свердловскда 66 дан 53 нафари, Тула вилоятида 62 дан 32 нафари, Коми Республикасида 14 дан 11 нафари, Қрим Республикасида эса 10 дан 4 нафари тестдан ўта олмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроилнинг Ғазога босқини 2026 йилда ҳам давом этади'ning rasmi

    Дунё 20.08.2025 22:16

    Исроилнинг Ғазога босқини 2026 йилда ҳам давом этади

    Операцияда 5 та дивизия, 12 та бригада жанговар гуруҳи ҳамда Ғазо дивизиясининг шимолий ва жанубий бригадалари қатнашади.

    'Нега Трамп чегара деворларини бўятяпти?'ning rasmi

    Дунё 20.08.2025 21:47

    Нега Трамп чегара деворларини бўятяпти?

    Ишчилар аллақачон деворнинг айрим қисмларини қора рангга бўяшни бошлаган.

    'Хитойда 17 ёшли қиз севгилисини 14 минг долларга қул қилиб сотди'ning rasmi

    Дунё 20.08.2025 18:30

    Хитойда 17 ёшли қиз севгилисини 14 минг долларга қул қилиб сотди

    Йигитни 4 ой давомида асирликда сақлаб, онлайн фирибгарлик билан шуғулланишга мажбур қилишган.

    'Илон Маск партия тузиш режаларини тўхтатди'ning rasmi

    Дунё 20.08.2025 18:06

    Илон Маск партия тузиш режаларини тўхтатди

    Маскнинг ҳамкорларига кўра, миллиардер эътиборини компанияларига қаратмоқчи.

    'Эрон Исроилга ракеталар билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё 20.08.2025 17:36

    Эрон Исроилга ракеталар билан таҳдид қилди

    25 июндан бери икки давлат ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви амалда. Бироқ расмийлар ҳар қандай вақтда тўқнашув қайта бошланиши мумкинлигини таъкидлаган.

    'Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?'ning rasmi

    Дунё 20.08.2025 16:38

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида туннель борми?

    Туркистон вилоятида беш киши 420 тонна бензинни яширин туннель орқали Ўзбекистонга ўтказган.