Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдириб, WhatsApp, Telegram каби хорижий мессенжерларга тақиқ жорий қилинмаслигини тасдиқлади.
DW cиздирган маълумотга кўра, Aitu номли миллий мессенжер эса фақатгина давлат идоралари ичидаги алоқа ва рақамли платформалар билан ишлаш учун жорий этилади.
Билдирилишича, барча давлат хизматчилари Aitu’дан фойдаланишга ўтади, аммо бу аҳолининг бошқа мессенжерлардан фойдаланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.