АсосийДУНË

“Фукусима”нинг хавфли реакторлари ичига роботлар юборилди

Ушбу роботлар радиация даражасини ўлчаш ва ички ҳолатни видеога олиш билан шуғулланади.

'“Фукусима”нинг хавфли реакторлари ичига роботлар юборилди'ning rasmi

Япониянинг йирик энергетика компанияси “Tepco” “Фукусима” атом электр станциясидаги радиоактив чиқиндиларни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Шу мақсадда одамлар учун ҳануз хавфли бўлган реактор ичига “Spot” ва “Packbot” номли роботлар юборилди. Уларнинг вазифаси – радиация даражасини ўлчаш ва ички ҳолатни видеога олиш.

Япон ОАВ хабарига кўра, олинган тасвирлар бир ой давомида таҳлил қилинади. Шундан сўнг “Tepco” ядровий ёқилғи қолдиқларини қандай чиқаришни белгилаб олади. Компания бундай роботлардан аввал ҳам станция ичкарисини ўрганишда фойдаланган.

Экспертларга кўра, реакторлардан ёқилғи стерженларини олиб чиқиш – бутун жараённинг энг мураккаб босқичи ҳисобланади. Ҳозир станция ичида қарийб 880 тонна ўта хавфли материал мавжуд. Уни чиқариб ташлаш жараёни камида 12–15 йил давом этиши кутилмоқда.

Япония ҳукумати ва “Tepco” АЭСни тўлиқ
демонтаж қилишни 2051 йилгача якунлашни мақсад қилган. Бироқ компания бу муддатни ушлаш мушкул бўлишини тан олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда “Фукусима”га баландлиги 15 метрга яқин цунами уриб, совитиш тизими ишдан чиққан ва учта реакторда актив зона эриб кетган эди. Бу ҳодиса 1986-йилги Чернобилдан кейинги энг йирик ядровий фалокат сифатида тарихда қолган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.