АсосийДунё

Президентга тажовуз ва адоват қўзғатишда айбланган блогер қамалди

Нурафшон шаҳри суди томонидан 1999 йилда туғилган В.Д.га нисбатан ҳукм чиқарилди.

'Президентга тажовуз ва адоват қўзғатишда айбланган блогер қамалди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳри судининг ҳукмига кўра, 1999 йилда Тошкент вилоятида туғилган В.Д. Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Суд унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони манзил-колонияда ўташи белгиланган.

Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган бўлиб, тарафлар қонунда белгиланган тартибда Тошкент вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят киритиш ҳуқуқига эга.

    Бошқа янгиликлар