АсосийДунё

Дунёда ҳар йили қарийб 1,2 млрд бола оилада жисмоний жазога дуч келади

Ўтган бир ой ичида 58 та давлатда жисмоний жазога дуч келган болаларнинг 17 фоизи энг оғир шаклдаги зўравонликка учраган.

'Дунёда ҳар йили қарийб 1,2 млрд бола оилада жисмоний жазога дуч келади'ning rasmi

Дунёда ҳар йили қарий 1,2 млрд бола оилада жисмоний жазога дуч келади. Бу ҳақда ЖССТ хабар берди.

Маълум қилинишича, дунёнинг кўплаб давлатларида ҳанузгача кенг қўлланилади ва бу болаларнинг соғлиғи ҳамда ривожланишига жиддий зарар етказмоқда. 58 та давлатда ўтган бир ой ичида жисмоний жазога дуч келган болаларнинг 17 фоизи унинг энг оғир шаклларига – бош, юз ёки қулоққа зарба қабул қилиш каби зўравонликка учраган.

Мамлакатлар кесимида кўрсаткичлар жуда фарқланади. Масалан, 2-14 ёшли болалар орасида жисмоний жазони қўллаш ҳолати Қозоғистонда 30 фоиз, Украинада 32 фоиз, Сербияда 63 фоиз, Серра-Леонеда 64 фоиз, Тогода эса 77 фоизни ташкил этган.

Энг катта хавф гуруҳига ногирон болалар, ота-онасининг ўзи ҳам болалигида жисмоний жазога учраганлар, спиртли ичимлик ёки наркотик истеъмол қилувчи, депрессиядан азият чекаётган ёки руҳий касалликларга эга ота-оналарнинг фарзандлари киради. Шунингдек, камбағаллик, ирқчилик ва камситиш каби ижтимоий омиллар ҳам хавфни оширади.

    Бошқа янгиликлар