АсосийДунё

Токаев ва Жапаров учрашди

Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари икки томонлама ҳамкорлик, тарихий яқинлик ва халқаро дўстлик руҳида суҳбатлашди.

'Токаев ва Жапаров учрашди'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қасйм-Жомарт Токаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров учрашувда икки халқнинг умумий илдизлари, анъаналари ва ўзаро ҳамжиҳатликка асосланган тарихига урғу беришди.

Токаев: “Қозоғистон ва Қирғизистон халқлари доимий дўстлик ва аҳилликда яшаб келган. Қирғизистон ютуқларидан мамнунмиз ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият берамиз.”

Жапаров эса Токаевни “халқаро миқёсдаги етук давлат арбоби” деб атади ва қўшничилик муносабатларининг янги босқичга чиққанини таъкидлади: “Бизнинг энг катта кучимиз — икки халқ бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигидадир,” деди у.

    Бошқа янгиликлар