АсосийДУНË

Сурия Россия билан ҳамкорликда янги банкнотларни босиб чиқаради

Уларни Россиянинг “Гознак” компанияси чоп этади.

'Сурия Россия билан ҳамкорликда янги банкнотларни босиб чиқаради'ning rasmi

Суриянинг муваққат ҳукумати деноминатсияланган миллий валютадаги банкнотларни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Реутерс” хабар берди.  

Маълум қилинишича, “Гознак” Сурия учун илгари ҳам банкнотлар чоп этган.

Сурияда янги банкнотлар чиқарилади, кучсизланган фунтга ишончни тиклаш мақсадида ундан иккита ноль олиб ташланади.

Нашрнинг икки манбасининг сўзларига кўра, мамлакатнинг муваққат ҳукумати янги банкнотларни Россиянинг “Гознак” компанияси билан ишлаб чиқаришга келишиб олган. Уларнинг маълумотига кўра, тегишли битим жорий йилнинг июль ойи охирида Сурия делегациясининг Москвага ташрифи чоғида эришилган.

Шунингдек, 2024 йилда Сурияда ҳокимият алмашинуви юз берганди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида мухолифатнинг қуролли отрядлари Сурия армияси позицияларига ҳужум бошлади, мамлакатнинг иккинчи муҳим шаҳри Ҳалабни эгаллади ва 8 декабрь куни Дамашққа кирди. Башар Асад президентлик ваколатларини топширди ва мамлакатни тарк этди. Янги Сурия маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шара жорий йилнинг 29 январида ўтиш даври президенти сифатида эълон қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.