АсосийЖамият

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири бир ҳафтага ёпилди

Чеклов 24 августдан 31 августгача амал қилади.

'Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири бир ҳафтага ёпилди'ning rasmi

Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидан ('Биродарлик қабрлари" ёдгорлиги) то Шота Руставели кўчасининг Миробод кўчаси билан кесишмасигача ("Гранд Мир" меҳмонхонаси айланаси) автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Чеклов 2025 йил 24 августдан 31 августгача амал қилади.

Ноқулайликлар учун узр сўралди ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.

    Бошқа янгиликлар