АсосийЖамият

Хонандалар солиқ декларациясини топширмоқда

Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, “Солиқ” иловаси орқали даромад декларацияси топширган санъаткорлар сони 2 мингга яқинлашди.

'Хонандалар солиқ декларациясини топширмоқда'ning rasmi

2025-йил 30-июндан бошлаб йўлга қўйилган “Концерт-томоша фаолияти” хизмати орқали хонандалар ва ижрочилар ўз даромадлари тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этишни бошлади.

Бугунга қадар 1 954 нафар лицензияга эга санъаткор ҳужжат топширди.

Энг кўп декларация Хоразм (294 нафар) ва Тошкент шаҳрида (291 нафар) тақдим этилган. Улардан кейинги ўринларда Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари бормоқда.

Жараён “Ўзбекконсерт” ва Солиқ қўмитаси тизимлари интеграцияси орқали соддалаштирилган бўлиб, Fase ID орқали шахсни тасдиқлаган ҳолда мобил иловада бажарилмоқда.

    Бошқа янгиликлар