АсосийЖамият

Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида ҳалок бўлдими?

Darakchi.uz ҳолатни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура матбуотидан изоҳ сўради.

'Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида ҳалок бўлдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган 9 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг бизга тақдим этган маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейди Шамсутдинов.

    Бошқа янгиликлар