АсосийЖамият

Пул эвазига Кореяга ишга юборган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди

ДХХ ходимлари 700 минг долларлик фирибгарлик билан шуғулланган миграция ходимларини қўлга олди.

'Пул эвазига Кореяга ишга юборган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миграция агентлигининг Наман­ган вилояти бўлими бош мутахассиси ва марказий аппарат ходими Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига фуқаролардан йирик миқдорда пул олиб, фирибгарлик қилганликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Қайд этилишича, улар 80 нафардан ортиқ фуқарони хорижга юборишни ваъда қилиб, жами 700 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни олган.

Улардан бири жиноят устида 41 минг, иккинчиси эса 15 минг доллар олаётганда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (Пора олишга шериклик) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш бўйича тергов давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган можаро сабаб ҳоким ёрдамчиси ишдан кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:52

    Тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган можаро сабаб ҳоким ёрдамчиси ишдан кетди

    У ўзи билан бўлган салбий ахборотлар оқимининг пайдо бўлганидан чин дилдан афсусда эканини ҳамда масалага суд-ҳуқуқ идоралари баҳо бериши тўғри бўлишини айтган.

    'Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:52

    Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура матбуотидан изоҳ сўради.

    'Олмаота аэропортида шов-шувли ҳодиса: эркак ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    Олмаота аэропортида шов-шувли ҳодиса: эркак ўзини ёқиб юборди

    Дастлабки маълумотларга кўра, бу фалокатли ҳаракатга эркакнинг турмуш ўртоғи билан бўлган шахсий низоси сабаб бўлган.

    '1,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    1,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди

    Тошкентда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компания электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    'Пауло Бенту Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:45

    Пауло Бенту Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўладими?

    Португалиялик тажрибали мутахассис Ўзбекистон миллий футбол жамоасига бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин.

    'Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланди

    Ўзбекистонда давлат мулки ҳисобланган футбол стадионлари ва майдонларини сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш энди мумкин эмас.