АсосийЖиноят

Бир гуруҳ “порахўрлар” фош этилди

Республиканинг уч ҳудудида мансабини суиистеъмол қилган амалдорлар пора олаётган пайтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

'Бир гуруҳ “порахўрлар” фош этилди'ning rasmi

Фарғона, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати Даракчи.узга хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида муқаддам судланган МЧЖ раҳбари  ер майдонини харидорга 52 минг АҚШ долларига сотишга келишиб ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”да ишловчи таниши орқали унинг номига хусусийлаштириб бериши эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 67 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар 15 минг АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудди шундай Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсулти вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган маъмурий ишни мансабдор танишлари орқали Бўка туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи МЧЖ таъсисчиси фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани давлат солиқ инспекциясининг солиқ инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 19 млн. 400 минг сўмлик солиқ қарздорлигини сўндириб бериш эвазига 8 млн. сўм талаб қилишган.Инспектор учинчи шахс орқали  6 млн. сўмни олаётган пайтида ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а”, “в”, 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б», 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ангренда терговчи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 04.09.2025 07:41

    Ангренда терговчи пора билан ушланди

    Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги катта терговчи фуқародан 10 минг доллар пора талаб қилган.

    'Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди'ning rasmi

    Жиноят 21.08.2025 10:08

    Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди

    Прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этди, марҳуманинг онаси адолат талаб қилмоқда.

    'Сурхондарё ва Фарғонада мансабдорлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 21.08.2025 09:29

    Сурхондарё ва Фарғонада мансабдорлар қўлга олинди

    Сув ва электр тизимида пора эвазига ноқонуний хизмат кўрсатганлар фош этилди.

    'Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида фуқаролар алданди'ning rasmi

    Жиноят 20.08.2025 12:44

    Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида фуқаролар алданди

    Андижон ва Тошкент вилоятида икки нафар шахс хорижда иш уюштиришга ваъда бериб, фуқаролардан йирик миқдорда пул олмоқчи бўлганида қўлга тушди.

    'Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 20.08.2025 08:36

    Сурхондарё ва Фарғонада қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистонга Россия, Тожикистон ва Афғонистондан ноқонуний йўл билан киритилган қарийб 80 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

    'Наманганда сохта “диндорлар” ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.08.2025 15:46

    Наманганда сохта “диндорлар” ушланди

    Бир гуруҳ “уддабуронлар” вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб даромад қилиб келган.