Бугун, 11 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида Тошкент нефть ислоҳотлар сентябрь ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, кейинги 8 йилда 10 миллиард доллар ҳудудий, 8 миллиард доллар тармоқ инвестициялари киритилган, 10 мингга яқин саноат, савдо ва сервис корхоналари ишга тушган.
Охирги 3 йилда йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан кўп бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингга етган. Яна айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар эса 137 тадан 193 тага кўпайган. Натижада олдинги йилларда йиллик ўртача экспорт 1 миллиард долларга ҳам етмаган бўлса, шу йилнинг 8 ойида бу рақамдан ошган.
Вилоятда хитойлик инвесторлар томонидан 2,1 миллиард долларлик йирик саноат парклари ташкил этилмоқда. Шунингдек, вилоятни 2025-2027 йилларда жадал ривожлантириш бўйича Президент қарорлари қабул қилиниб, улар ижроси учун 40 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилган. Буларнинг бари ҳудудларда ишсизликни пасайтириб, камбағаллик даражасини қисқартириш имконини бермоқда. Йил якунига қадар вилоятда ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизга туширишнинг аниқ ҳисоб-китоби қилинган.
Бундай натижаларни ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббусига мувофиқ, Тошкент вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Йиғилишда штаб миграция тайёрланган режа ва лойиҳалар тақдимот қилинган.
Президент томонидан мазкур лойиҳаларни бекам кўст амалга оширишга кўмаклашиш, айрим масалаларни зудлик билан ечиш бўйича RuID вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар QR.
Жумладан, Нурафшон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида хорижий инвестиция иштирокида саноат корхоналарини ташкил этиш учун 2 та нимстансия қуриш кўзда тутилмоқда.
Бекобод шаҳрида импорт ўрнини босувчи автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, Оққўрғон туманида озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналарини очиш, Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув канали бўйида туризм ва савдо масканларини ташкил этиш имконияти бор.
Умуман, вилоятда 2 миллиард 500 миллион долларлик инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилган. Уларнинг натижасида 11 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади, 434 миллион долларлик экспорт қуввати яратилади.
Президент лойиҳалар билан атрофлича танишиб, қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.
“Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд. Асосийси, вилоят юртимиздаги энг йирик истеъмол ва хизматлар бозорини, яъни пойтахтимизни ҳар томондан ўраб туради. Бу ҳам жуда катта имконият. Уни тўлиқ ишга солиб, инвестиция, экспорт ва иш ўрни кўрсаткичларини каррасига оширса бўлади”, — дейди Президент.
Йиғилишда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари ҳам қатнашган. Тошкент вилоятидаги бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилган.