Москва шаҳар мери Сергей Собянин маълум қилишича, пойтахт яқинида Украинанинг тўққизта дрони уриб туширилган.
Дрон қолдиқлари тушган жойда фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.
Шу билан бирга, Россиянинг бошқа ҳудудлари ҳам обстрёлга учрагани айтилмоқда.
Украин OSINT-каналлари Смоленск вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилингани ҳақида ёзди, аммо расмий тасдиқ йўқ.