АсосийДунё

Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир Денпасар ва Балининг саккизта минтақасидан олтитасида сув тошқини келтириб чиқарган.

'Балида сув тошқини сабаб 14 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 сентябрида Индонезиянинг Бали оролида кучли ёмғир сабаб бошланган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди. Бу ҳақда “Реутерс” хабар берди.

Билдирилишича, 9-10 сентябрь кунлари кучли ёмғир Денпасар ва Балининг саккизта минтақасидан олтитасида сув тошқини келтириб чиқарган, бу эса асосий йўлларни, жумладан, оролнинг халқаро аэропортига киришни тўсиб қўйган. Айрим ҳудудларда кўчкилар ҳам содир бўлган. Ўлимларнинг аксариятига дарёлар қирғоғида одамларни оқизиб кетгани сабаб бўлган. 

“Табиий офат сабаб сайёҳлик марказининг пойтахти Денпасарда икки киши бедарак йўқолган ва уларни қидиришга 125 нафар қутқарувчи жалб қилинган. 500 дан ортиқ одамлар мактаб ва масжидларга эвакуация қилинган”, — дейди мамлакат табиий офатлардан қутқариш агентлиги матбуот котиби. 

Шунингдек, котиб сув сатҳи пасайганини ва 500 га яқин ҳарбий хизматчи кўчаларни лой, вайроналар ва тошлардан тозалашга сафарбар этилганини маълум қилган.

Хабарда қўшимча қилинишича, кучли ёмғир Индонезиянинг Шарқий Нуса Тенгара шаҳрида ҳам сув тошқинига сабаб бўлди ва офат сабаб тўрт киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида хорижликлар йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:49

    “Толибон” яна Ўзбекистондан вертолётларни қайтаришни сўради

    Ҳукумат ташқи ишлар вазири аввалги ҳукумат ағдарилганидан сўнг Афғонистондан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтилган вертолётларни қайтаришга чақирди.

    'Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:35

    Дунёда илк бор сунъий интеллект вазир лавозимига тайинланди

    Албания бош вазирининг маълум қилишича, у барча давлат харидлари учун масъул бўлади.

    'Арманистон ва Россия тенг шериклардир — Ваагн Хачатурян'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:14

    Арманистон ва Россия тенг шериклардир — Ваагн Хачатурян

    RTVI телеканалига берган интервьюсида у Ереваннинг охирги йилларда мустақил сиёсат юритишга интилаётганини айтган.

    'Россия ТИВ Польшадан Беларус билан чегарани очишни талаб қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:18

    Россия ТИВ Польшадан Беларус билан чегарани очишни талаб қилди

    Россия ТИВ Беларус билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпган Польшадан "оқибати ҳақида ўйлаш ва қарорни қайта кўриб чиқишни" талаб қилди.

    '100 дан ортиқ депутат Макронга импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:33

    100 дан ортиқ депутат Макронга импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади

    Францияда 104 нафар депутат Макронга импичмент эълон қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади.

    'Чарли Киркнинг қотили ҳақида маълумот учун 100 минг доллар мукофот эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:45

    Чарли Киркнинг қотили ҳақида маълумот учун 100 минг доллар мукофот эълон қилинди

    ФҚБ ўзининг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эҳтимолий гумонланувчининг суратини эълон қилди.