АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев  Исроил томонидан Қатарга уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши — Президент.

'Шавкат Мирзиёев  Исроил томонидан Қатарга уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади'ning rasmi

Бугун, 12 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари яқинда Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади. Қатар мустақиллиги ва суверенитетини бузадиган, унинг хавфсизлигига таҳдид соладиган бундай номақбул хатти-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, халқаро ҳуқуқнинг асосий қоида ва тамойилларига зид экани қайд этилган. 

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши экани таъкидланган. 

Ўзбекистон Президенти Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилаган.

Қатар Давлати Амири, ўз навбатида, кўрсатилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирган.

Телефон мулоқоти чоғида фаол сиёсий алоқаларни давом эттириш ва икки мамлакат етакчи компанияларининг кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилади'ning rasmi

    Сиёсат 11.09.2025 21:10

    Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилади

    Мамлакатда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган.

    'Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 11.09.2025 18:48

    Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд — Президент

    Вилоятда сўнгги 3 йилда йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан кўп бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингга етган.

    'Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Бегловни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.09.2025 21:03

    Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Бегловни қабул қилди

    Делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика каби соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди.

    'Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:27

    Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради

    Мутасаддиларга йил якунигача янги агентлик билан биргаликда корхоналар учун керакли касблар кесимида стандарт ва талабларни ишлаб чиқиш топширилди.

    'Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:15

    Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади

    Янги агентлик битирувчиларни касбий таълим билан қамраб олинишини назорат қилади.

    'Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 14:52

    Кейинги ўқув йилидан бошлаб мактабларда сунъий интеллект дарслари ўтилади

    Вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишидаги Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.