АсосийЖамият

Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В., С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар