АсосийЖамият

Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.

'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

2025 йил 11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган "LGN Metal" корхонасида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.

Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Миграция агентлигининг маълум қилишича, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди.

Марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъул ходимлар бириктирилган.

Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:42

    Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

    Вилоят ИИББнинг берган маълумотига кўра, муштлашув иштирокчиларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:57

    Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди

    Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

    'Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

    Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.