12 сентябрь, жума куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб киришига жавобан Россия компаниялари ва жисмоний шахсларига нисбатан амалдаги санкцияларни олти ойга узайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас хабар берди.
У, шунингдек, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги, 19-санкциялар пакети устида ишлашни якунлаётганини таъкидлади. Калласнинг сўзларига кўра, ушбу пакет Россия Федерациясининг "соя флоти" ва банкларига қаратилган бўлиб, Россия нефтини сотиш бўйича кейинги чекловларни ҳам ўз ичига олади.
“Биз Путиннинг уруш олиб бориш учун пул олишига тўсқинлик қилишда давом этамиз”, деб ваъда берди Европа дипломатияси раҳбари.
ОАВ хабарларига кўра, ЕИ 19-санкция пакети доирасида Россия фуқароларига туристик визалар берилишини янада чеклаши мумкин. 12 сентябрь куни дпа агентлиги Германия ҳукумати россияликлар учун виза режимини кучайтириш тарафдори эканини маълум қилди